Ёш ўқитувчиларга методик ёрдам бериш фан методистларининг асосий вазифалардан бири ҳисобланади.Шу муносабат билан шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган ёш она тили ва адабиёти ҳамда ўзбек тили фани ўқитувчиларига шаҳар халқ таълими бўлими филология фанлари методисти Шодиева Шоҳида Сайфиевна томонидан мунтазам равишда методик ёрдам бериб борилмоқда. Жумладан жорий йилнинг 22 ноябрь куни 13-айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Сайфуллаева Гулилола ва Эшниёзова Маьмуранинг дарслари ўрганилди. Ушбу ўқитувчилар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилди ва методик ёрдам берилди. 25 ноябрь куни ўқувчиларнинг диктант ёзиш компетенцияларини ўрганиш мақсадида 5-“Е” синф ўқувчиларидан диктант олинди. Диктантлар текширилиб, бўшлиқ мавзулар аниқланди. Ўқувчиларда “ҳ” ва “х” ҳарфлар имлоси ва тиниш белгиларининг қўлланилиши каби мавзулар аниқланди ва ўқитувчиларга тақдим этилди. 2019 йилнинг 26 ноябрь куни 3-умумтаълим мактабида фаолият юритаётган ёш мутахассислари раҳмонқулова Зулфира ва Ўроқова Дилнозалар билан ҳам якка тартибда методик суҳбатлар ўтказилди. Ёш ўқитувчиларга дарсда замонавий педагогик технологиялар ва қизиқарли интерактив методлардан фойдаланиш бўйича методик ёрдам берилди.